O'zb

Kundalik компанияси ўқитувчилар учун мобил илова ишлаб чиқди

  • 29 yanvar 2020 da 12:17, Малика Реймбаева

Педагоглар бепул илова ёрдамида ҳатто интернетга уланмасдан туриб ҳам синф журналини тўлдира оладилар. 

Тармоққа уланиш фақат иш куни олдидан, энг сўнгги маълумотлар мавжуд журнал ва дарс жадвалини юклаш, шунингдек, иш куни охирида, ўқитувчи дарс давомида телефонга киритган маълумотлар тизим билан синхронлашиши учун зарур бўлади. Интернетга уланмасдан туриб ҳам баҳолар қўйиш ва давоматни қайд этиш, уй вазифаси бериш ва ҳатто синфлар учун эълонлар чоп этиш мумкин. 

“Биз электрон журнал билан ишлаш ўқитувчилар учун максимал даражада қулай бўлиши ва педагоглар ундан дарснинг ўзида фойдалана олишларини истаймиз. Қўпчилик мактабларда интернет фақат ўқитувчилар хонасида мавжуд, биз иловани ишлаб чиқишда бу жиҳат ва фойдаланувчиларнинг хоҳишларини ҳисобга олдик”, – деб таъкидлайди Kundalik тизимининг матбуот котиби Малика Реймбаева. 

Ҳозирда иловадан Android операцион тизими асосида ишловчи қурилмаларда фойдаланса бўлади. Иловани PlayMarketдан юклаб олиш мумкин. 

Иловадан қандай фойдаланишга доир батафсил йўриқнома билан қуйида танишиш мумкин.

 

 

 

<>Yanvar 2020
Dush Sesh Chor Pay Jum Shan Yak
30 31 01 02 03 04 05
06 07 08 09 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 01 02
03 04 05 06 07 08 09