Ўзбекистонда хусусий мактаблар фаол ривожланмоқда. Турли йўналишдаги ва таълим методларига эга янги ўқув муассасалари пайдо бўляпти. Уларнинг кўпчилигида ўқувчилар ўз вақтларининг деярли ҳаммасини ўтказади. Куннинг биринчи ярми ўқув дастури билан банд бўлади, иккинчи ярмида эса – ижодий тўгараклар, спорт, уй вазифаларини бажариш.
Хусусий ва давлат мактаблари орасидаги фарқларга қарамасдан, таълим жараёнини бошқариш, болаларнинг давомати, ўзлаштириши ва ютуқларини назорат қилиш ҳар қандай ўқув муассасасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Бугунги кунда Тошкентда 51 та хусусий мактаб фаолият кўрсатмоқда. Аксарият мактабларнинг раҳбарияти Kundalik компаниясига платформани ўқув муассасасига жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилмоқда, чунки айрим хусусий мактаблар қоғоз журналларни юритишдан тўлиқ воз кечишга тайёр. Хусусан, бугунги кунда 10 дан ортиқ хусусий мактаб Kundalik билан ишламоқда.
«Хусусий ва давлат мактабларининг раҳбарияти ва ходимлари www.kundalik.com сайтига уланиш учун ариза қолдиришлари мумкин. У кўриб чиқилганидан кейин биз маълумотларни текшириш учун мактаб билан боғланамиз ва уни тизимга улаймиз. Айни пайтда платформага уланиш ва унинг барча опцияларидан фойдаланиш давлат мактабларига ҳам, хусусий мактабларга ҳам бепул асосда тақдим этилади», - дейди Kundalik компаниясининг техник кўмак хизмати раҳбари Ҳилола Иззатова.
Айрим мактаблар учун рақамли таълим платформасини жорий этиш ўқув муассасасининг концепциясидан келиб чиқадиган глобал мақсад йўлидаги қадам ҳисобланади.
Шуҳрат Тоиров, Oriental School хусусий мактабининг директори:
«Мактабимиз концепцияси гендер таълимига асосланган: ўғил болалар қизлардан алоҳида ўқийди. Бу кўплаб чет мамлакатларда амалга оширилаётган муваффақиятли модель бўлиб, биз ҳам яхши натижаларни ҳам кўряпмиз. Мазкур методика таълим сифатини оширади, болаларда комплекслар учун сабаб йўқ, уларга ўз фикрларини психологик жиҳатдан ифодалаши, фаолликни намоён этиши осонроқ бўлади.
Мактабимизнинг глобал мақсади болаларнинг маданий тарбиясидан ва таълимнинг юқори сифатидан иборат. Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларига ўқишга кираётган абитуриентлар сони таълим самарадорлигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Kundalik таълим платформасини жорий этиш ҳам глобал мақсадимиз сари ташланган қадамлардан бири ҳисобланади. Таълимни электрон журнал ва кундаликларни жорий этиш ёрдамида рақамлаштириш ота-оналарга ўз фарзандларининг мактабдаги ютуқларидан доим хабардор бўлишга ёрдам беради, ўқитувчиларда эса ўқитиш методикасини такомиллаштириш учун учун кўпроқ вақт пайдо бўлади».
Наргиза Усманбекова, Planeta Chudes хусусий мактабининг директори:
«Ўқитувчилар ҳар доим диққатини дарсни ривожлантиришга жамлайди ва кўп ҳолларда журнални тўлдириш иккинчи даражали ишга айланади. Шу боис, назаримда, электрон журналларни жорий этиш – таълим тизими учун катта ютуқдир, чунки педагогларда дарс сифатини оширишга сарфлаш мумкин бўладиган кўпроқ вақт пайдо бўлади».
Ўзбекистон ҳудудларида Kundalik таълим платформасини жорий этиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ Сирдарё ва Сирдарё вилояти мактабларида педагоглар ва тизим маъмурлари учун таълим цикллари бошлаб юборилган. Тошкент шаҳри ва ҳудудларида платформани жорий этишни давом эттириш компания режаларидан ўрин олган.